Линклар

Ўзбекистон олийгоҳларида контракт нархи оширилди


Тошкент Давлат техника университети биноси.

Тошкент Давлат техника университети биноси.

Ўзбекистонда контракт асосида ўқиш ҳақи 1 сентябрдан 15 фоизга оширилди.

Ўзбекистон Молия вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан 18 август куни тасдиқланган қарорда айтилишича, муаллимларни тайёрлаш, гуманитар, табиий ва аниқ фанлар, инжинерлик, қишлоқ ва сув ҳўжалиги, ижтимоий таъминот, спорт фаолияти, экология соҳалари бўйича кундузги бакалавриятда таълим олиш ҳақи ҳозирги 5 миллион сўмдан 5 миллион 800 минг сўмга кўтарилди.

Шарқ филологияси, туркий тиллар филологияси, роман-герман филологияси, журналистика ва информатика, ахборот технологиялари, қурилиш, хизмат кўрсатиш, транспорт соҳалари бўйича ўқиш ҳақи эса 5,5 миллион сўмдан 6 миллион 300 минг сўмга оширилган.

XS
SM
MD
LG