Линклар

logo-print

HRW Молдовани тожик мухолифатчисини экстрадиция қилмасликка чақирди


Собир Валиев.

Собир Валиев.

Human Rights Watch Молдова ҳукуматини мухолифат фаоли Собир Валиевни Тожикистонга топширмасликка чақирди.

Ташкилотнинг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Уильямсон Озодлик радиосига берган суҳбатида, Собир Валиев Душанбега топширилса ҳибсда қийноқларга солиниш таҳдиди остида эканини айтди. Уильямсон Молдова ҳукумати халқаро ҳамжамият олдидаги мажбуриятларини бажарган ҳолда, тожик мухолифатчисини ватанига қайтармаслигидан умид қилишини билдирди.

Ташкилот расмийси “ сир эмаски, Тожикистон ҳукумати мухолифат арбобларига қарши фаол ов бошлаган", деб қўшимча қилди.

27 ёшли Собир Валиев Тожикистон Конструктив кучлар конгресси раисининг ўринбосари ҳисобланади. У Тожикистон ҳукумати сўрови билан 11 август куни Молдова орқали Истанбулга кетаётган пайтда Кишинев аэропортида қўлга олинган эди.

XS
SM
MD
LG