Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 14:48

"Ислом давлати" Палмиранинг 82 яшар муҳофизини қатл этди


“Ислом давлати” радикал гуруҳи жангарилари Палмира шаҳридаги (Сурия) антик давр ёдгорликлари муҳофизини қатл этди.

Боши кесиб олинган 82 яшар археолог Холид Асааднинг танасини Палмирадаги қадимий устунлардан бирига осиб қўйдилар.

Бу ҳақда Би-Би-Си мухбирига Суриядаги ёдгорликларни қўриқлаш идораси раҳбари Маамун Абдулкарим қатл қилинган олимнинг оиласига таяниб хабар қилган. Абдулкаримга кўра, Асаадни қатл қилишдан олдин бир неча ҳафта қийноққа солганлар.

Айтилишича, Холид Асаад Палмирада ярим асрдан кўпроқ меҳнат қилган “Ислом давлати” ЮНЕСКО рўйхатидаги бу қадимий манзилни жорий йил майида ишғол қилганидан сўнг гуровга олинган.

Палмирада антик даврнинг кўплаб ёдгорликлари ҳамда меъморий мажмуалари сақланиб қолган. Шаҳар ишғол қилинганидан сўнг бу ерда 400 дан ортиқ одам ўлдирилган. Жангарилар бир неча қадимий статуяни, икки исломий мақбарани вайрон қилган, баъзи маълумотларга қараганда, шаҳар миналаштирилган.

“Ислом давлати” террор ташкилоти сифатида бир қатор давлатларда тақиқланган.

XS
SM
MD
LG