Линклар

ЕХҲТ: Мариуполь шарқ томондан ўққа тутилди


Мариуполь яқинидаги Сартана қишлоғи 17 август куни замбараклардан ўққа тутилиб, 25 та уй вайрон бўлди.

Мариуполь яқинидаги Сартана қишлоғи 17 август куни замбараклардан ўққа тутилиб, 25 та уй вайрон бўлди.

Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) махсус кузатувчилар миссияси Мариуполь яқинидаги Сартана аҳоли пункти асосан шарқ томондан ўққа тутилган, деган хулосага келди. Украина ҳарбийлари ва сепаратчилар орасидаги шартли чегара Сартанадан ўтиши миссия ҳисобтида айтилган.

Кузатувчилар Сартанага келиб тушган 11 та снаряд портлашидан ҳосил бўлган чуқурликни ўрганган ва улар 122 ёки 152 миллиметрли замбарак снарядларидан ҳосил бўлганини аниқлаган. Тилга олинган снарядлардан фойдаланиш Минск келишуви билан тақиқланган эди.

Снарядлардан ўққа тутилиши оқибатида Сартанада 3 киши ўлган, 6 киши яраланган. Кузатувчилар вайрон бўлган 25 уйни бориб кўрган.

Украина шарқидаги вазият кейинги кунларда яна кескинлашиб кетди. Киев ва сепаратчилар можарони авж олдиришда бир-бирини айбламоқда.

Германия, Франция ва Украина етакчилари душанба куни Украина шарқидаги вазиятни муҳокама қилиш учун Берлинда учрашадилар.

XS
SM
MD
LG