Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:50

Тожик демократларининг қамоқдаги лидери: Ислом уйғониш партиясининг келажаги йўқ!


Тожикистон Демократик партиясининг озодликдан маҳрум қилинган лидери Муҳаммадрўзи Искандаров.
Тожикистон Демократик партиясининг озодликдан маҳрум қилинган лидери Муҳаммадрўзи Искандаров.

Тожикистон Демократик партиясининг озодликдан маҳрум қилинган лидери Муҳаммадрўзи Искандаров Тожикистон Ислом уйғониш партияси фаолият юритиш имкониятларини бой берди, деб баёнот берди. Унинг фикрича, 90-йилларда демократларнинг исломчилар ортидан боргани уларнинг хатоси бўлган.

Озодлик радиоси тожик хизматига куни кеча берган интервьюсида у бундай фикрга Тожикистон ва дунёдаги сўнгги воқеаларни таҳлил қилиш жараёнида келган.

- Тожикистон Ислом уйғониш партияси хато кетидан хатога йўл қўйиб, ўз имкониятларини йўқотди ва натижада шу бугунги вазиятга дуч келди. ИТП тақдири ўтган асрнинг 90 йилларидаги демократлар тақдирига ўхшайди ва бундан буён улар ҳам чет элдан туриб мурожаатлар қилишу баёнотлар бериш билан чекланади, деган Муҳаммадрўзи Искандаров.

Тожикистон Демократик партиясининг собиқ лидери Муҳаммадрўзи Искандаров 2003 йилгача “Гази Тожик” ширкати бошлиғи бўлиб ишлаган. Ўша йили у Москва қочган ва бир йил ўтгач ҳибсга олинган.

Тожикистон Олий суди Искандаровни 2005 йили 23 йилга озодликдан маҳрум қилган.

Жазо ўтаётган Искандаровнинг муддати тугашига яна 10 йил бор.

XS
SM
MD
LG