Линклар

Бишкек қирғиз-ўзбек чегараси бўйича келишув лойиҳасини Тошкент билан муҳокама қилишга тайёр


Қирғизистон вице-бош вазири Абдрахман Маматалиев Озодлик радиоси қирғиз хизматига Қирғизистон – Ўзбекистон чегарасини аниқлаш юзасидан келишув лойиҳаси устида иш олиб борилаётганини билдирди.

- Биз бу келишувни қўшни мамлакат билан муҳокама қилишга тайёрмиз. Кеча (Ўзбекистон) элчи(си)ни қабул оларкан, бу маслани Ўзбекистон раҳбариятига етказишни сўрадим, деган Абдрахман Маматалиев.

18 август куни Қирғизистон вице-бош вазири Ўзбекистоннинг бу мамлакатдаги элчиси Комил Рашидов билан учрашган. Учрашувда икки мамлакатнинг чегарани аниқлаш бўйича ҳукуматлараро комиссияси фаолиятини кучайтириш масаласи муҳокама қилинган.

Бу икки қўшни давлат ўртасидаги чегарани делимитациялаш ва демаркациялаш ишлари бошланганига 10 йилдан ортиди. Бироқ бу иш ҳанузгача якунига етган эмас. Икки ўртада талаш бўлган ҳудудлар билан боғлиқ масалалар эса умуман тўхтаб қолган.

Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги чегаранинг узунлиги 1378 километр бўлиб, бу масофанинг 320 чақирими аниқланмаган.

XS
SM
MD
LG