Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 09:51

Ўзбекистонлик Москвада 5 000 000 рублини олдириб қўйди


Талончилар Москванинг жануби-шарқий қисмида атайлаб йўл ҳодисаси уюштириб, ўзбекистонликнинг машинасидан 5 миллион рублни олиб қочди, деб хабар қилди Интерфакс Москва полицияси матбуот хизматига таяниб.

“Душанба куни Москва халқа йўлининг 18 километрида ВАЗ-2114 машинасида бўлган номаълум шахслар Hyundai Solaris машинаси билан тўқнашув уюштирган ва шундан сўнг ВАЗдан 3 киши тушиб Hyundaiнинг олд ойнасини уриб синдирган ва салондаги 5 миллион рублни олиб қочган”, дейилган матбуот хизмати хабарида.

Айтилишича, пулини олдирган 40 яшар ўзбекистонлик машина сотиб олиш учун кетаётган эди.

Полицияга кўра, пулни олиб қочганларнинг машинаси давлат номери Чеченистонга қарашли бўлган.

XS
SM
MD
LG