Линклар

19 август куни икки фуқаронинг Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимини тортқилаб¸ уни Дамас русумидаги машинага тиқишга уриниши акс этган видео ижтимоий тармоқларда кенг тарқалди. Озодлик суриштируви давомида¸ бу воқеанинг жорий ҳафта Қарши-Ғузор катта йўлида содир бўлгани ва ҳокимият ходимига қўл кўтаришда айбланаëтган фуқароларга нисбатан жиноий иш очилгани аниқланди.

Озодликнинг WhatsApp ижтимоий тармоғидаги саҳифасига юборилган қисқа видеотасвирда ДАН ходимининг Дамас машинаси орқасида югуриб кетаëтгани¸ унинг орқасидан югуриб келган оддий фуқаронинг эса¸ ДАН ходими формасидан тортқилаëтгани акс этган.

ДАН ходимига тегишли экани тахмин этиладиган қизил таëқча ушлаган бошқа бир йигит ҳам орқадан келиб¸ ходимни тортқилаб¸ ДАМАС эшиги олдига олиб борган жойда¸ видеотасвир тугайди.

Ўзбекистонлик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида яшин тезлигида тарқаган бу ëқалашув¸ Озодликнинг ИИВ тизимидаги манбасига кўра¸ икки кун аввал Қарши-Ғузор трассасида содир бўлган:

- ДАН ходими билан ëқалашганлар ушланган ва ҳозирда Қашқадарë вилоят Ички ишлар бошқармаси ва прокуратураси томонидан жиноий иш очилган. Бундай ҳолат ҳокимият одамига қўл кўтариш дейилади ва унга жиддий чора кўрилади¸ деди Озодликнинг вилоят ички ишлар тизимидаги манбаси.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси расмийси ҳам бу воқеа юзасидан тергов жараëни бораëтганини тасдиқлади. Бу расмий таъкидича¸ маст ҳолда машина бошқариб¸ йўл ҳаракати қоидаларини бузгани учун тўхтатилган ҳайдовчиларнинг ДАН ходими билан тортишиши тез-тез учраб турса-да¸ ДАН ходими билан ëқалашиш ëки унга нисбатан куч қўллаш Ўзбекистонда камëб ҳодиса саналади:

- Ҳокимият вакилига зўравонлик қилишда айбланаëтган бу йигитларга нисбатан қандай жазо кўрилади¸ бунисини ҳозирча аниқ айта олмайман. Чунки бу иш ҳозирда тергов жараëнида. Лекин жазонинг жиддий бўлишини тахмин қилиш мумкин¸ дейди бу расмий.

Видеотасвирда акс этган воқеадан фарқли ўлароқ¸ Ўзбекистонда аксар ҳолларда ички ишлар ходимларининг фуқароларга нисбатан ноқонуний муносабат қилиши¸ уларга нисбатан зўравонлик қилиши тез учрайдиган воқеалар сирасидан саналади.

Ҳуқуқ фаоли Суръат Икромовнинг таъкидича¸ ҳокимият вакилининг адолатсиз ҳатти-ҳаракати¸ ҳатто зўравонлигига дуч келган тақдирда ҳам фуқаронинг унга нисбатан куч ишлатиши жиддий жиноят сифатида таснифланади:

- Бу воқеага ДАН ходимининг йўл ҳаракатини бузмаган ҳайдовчини айбдорга чиқариб¸ уни катта жаримага тортишга урингани сабаб бўлган бўлиши мумкин. Жаҳл келганда¸ ақл қочади. Лекин одамлар милиция ходими бошқаю¸ оддий фуқаро бошқалигини билиши керак. Милицияга қўл кўтариш ҳокимият вакилига қўл кўтариш деб таснифланиб¸ жиноий иш очишга асос бўлади. ДАН ходими адолатсизлик қилган тақдирда¸ бунга қизиққонлик билан эмас¸ ҳуқуқий савод билан ëндашиш керак. Бу ходимнинг раҳбариятига ариза билан мурожаат қилиш керак¸ гувоҳларни жалб этиш¸ керак бўлса¸ видеотасвирларни тақдим этиш керак. Чора кўрилмаса¸ прокуратура ва бошқа тизимларга мурожаат қилиш керак. Ҳозир бунақа шикоятлар жиддий қабул қилиниб¸ чора кўриладиган бўлиб қолган¸ дейди ўзи ҳам ДАН ходимлари бедодлигига қарши курашиб келаëтган ҳуқуқ фаоли.

Ўзбекистон Жиноят Кодексининг “Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш” деб номланган 219-моддасига кўра¸“қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш —

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган шахсларни қандай шаклда бўлмасин ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш —

уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.”

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG