Линклар

“Ўзкўргазмасавдо” мажмуаси ёнғин ортидан беркитилди


Ёнғин пайтида ҳудуд йўллари милиция томонидан беркитилган

Ёнғин пайтида ҳудуд йўллари милиция томонидан беркитилган

Тошкент расмийлари шаҳарнинг Беруний метроси яқинидаги "Ўзкўргазмасавдо" мажмуасини тўлиқ ёпишга қарор қилди.

Бунга савдо мажмуасининг бир блокида чиққан кучли ёнғин сабаб бўлди.

Ҳозирда бинонинг ёнғиндан зарар кўрган жойлари тозаланмоқда.

Дўкондорлар яроқли маҳсулотлар ва ашёларни машиналарга ортиб, хавфсиз жойга кўчиришаётир.

18 август тунида "Ўзкўргазмасавдо" мажмуасининг колбаса ва пишлоқ маҳсулотлари дўконида қисқа электр туташуви натижасида учта дўкон ёниб битган.

Ўша туннинг ўзидаёқ ижтимоий тармоқларда ёнғин кучли аланга олган онлар тасвирланган видеолар тарқалди.

Маълумотларга кўра, мажмуа ҳудудидан одамлар эвакуация қилинган.

Мажмуа атрофидаги йўллар эса бекитилган.

Расмийлар қурбонлар йўқлигини айтмоқда.

Мутасаддиларга кўра, ёнғин сабабларини Шайхонтоҳур тумани прокуратураси ва милицияси ўрганмоқда.

XS
SM
MD
LG