Линклар

Демократлар етакчиси: Обама Эрон ядровий битимини Конгрессдан ўтказиш учун етарли таянчга эга


АҚШ Вакиллар палатасидаги Демократлар етакчиси Ненси Пелоси

АҚШ Вакиллар палатасидаги Демократлар етакчиси Ненси Пелоси

АҚШ Вакиллар палатасидаги Демократлар етакчиси Ненси Пелоси президент Барак Обама Республикачиларнинг Эрон ядровий дастурига доир битимга қаршилигини бартараф қила олиши учун етарли танячга эга дея билдирди.

АҚШ Конгрессининг иккала палатасида Республикачилар кўпчиликни ташкил этади ва ядровий битимни рад қилувчи резолюцияни қабул қилиш учун талаб этиладиган 50 фоиз овозни тўплай олишларига шубҳа қилинмаяпти.

Лекин президент Обама резолюцияга вето қўйишни ваъда қилган ва бу ҳолда резолюция қабул қилиниши учун Республикачилар Конгрессининг иккала палатсида овозларнинг учдан икки қисмини олиши керак бўлади.

Пелоси 19 август куни қилган чиқишида Обама етарли таянчга эга эканини таъкидлади, лекин Конгресснинг неча аъзоси уни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини аниқлаштирмади.

435 аъзодан иборат Вакиллар палатасида ветони 146 вакил қўллаб-қувватлаши талаб этилади. Лекин ҳозирча Демократлардан 50 нафари уни ёқлашини билдирган.

Сенатда эса Обама 34 сенаторнинг овозини олиши керак, лекин ҳозирча 26 сенатор уни ёқлаш ниятини билдирган.

XS
SM
MD
LG