Линклар

logo-print

Бокуда прокурорлар Хадича Исмоиловага қарши айблов хулосасини ўқиб эшиттирди


Хадича Исмоилова

Хадича Исмоилова

Озарбайжонда таниқли журналист Хадича Исмоилова устидан давом этаётган ёпиқ судда 20 август куни прокурорлар айбланувчига қарши айблов аргументларини ўқишни якунлади.

Озодлик билан ҳамкорлик қилган 39 ёшли Исмоиловага қарши айблов хулосасини ўқиб эшиттирган қораловчилар айбланувчига қандай жазо сўраш бўйича қарорга келиш учун суддан яна бир кун қўшимча муҳлат берилишини сўрадилар.

Озарбайжон ҳокимиятидаги коррупцияни фош этувчи репортажлари билан танилган Исмоилова маблағларни талон-тарож қилганлик, солиқдан бўйин товлаганлик ва ваколатини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. Агар айбдор деб топилса, унга 17 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Исмоилова бу айбловларни сиёсий ва фош этувчи мақолалари учун ўч олиш уриниши, дея атаган.

Унинг ҳибсга олиниши халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва Ғарб давлатлари томонидан қораланган.

Журналистнинг онаси Элмира Исмоилова судни “бошдан оёқ ёлғон”, дея тасвирлаган.

24 июльда бошланган судга дурналистлар ва халқаро кузатувчилар киритилгани йўқ.

Amnesty International Исмоиловани “виждон маҳбуси”, дея атаган. Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси ҳам унга қўйилган айбловларни ўч олиш, дея атаган.

XS
SM
MD
LG