Линклар

Шимолий ва Жанубий Кореялар бир-бирини артиллериядан ўққа тутди


Шимолий Корея ва Жанубий Корея чегарасида томонлар бир-бирига қарата артиллерия қуролларидан ўт очди. Хабарларга кўра, бунга Шимолий Корея сўнгги бир ҳафта давомида Жанубий Корея ҳудудидан Пхеньянга қарши пропаганда трансляцияси учун ишлатилган овоз кучайтиргич карнайларни нишонга олиши сабаб бўлган.

Жанубий Корея Мудофаа вазири ракета ҳужуми йўналиши бўйича 155 миллиметрлик снарядлардан ўнтадан ортиғи отилганини билдирди. Ҳужум траекториясидан ракеталар Шимолий Корея ҳудудидан отилгани аниқланди, дея қўшимча қилди вазир.

Жанубий Корея артиллерия ҳужумига Шимолий Корея ҳам артиллериядан жавоб қайтарди.

Шимолий Корея пропаганда мақсадида овоз кучайтиргичларни ишлатаётган Жанубий Корея ҳаракатларига чора кўриш билан таҳдид қилиб келган.

Расмий Сеул овоз кучайтиргичлар орқали трансляцияни яқинда бошлаган, бунга Шимолий Кореянинг демилитаризация ҳудудига миналарни кўмгани сабаб бўлган. Бу миналар жанубий-кореялик икки аскарни жароҳатлаган.

XS
SM
MD
LG