Линклар

Тошкент фаровонлик рейтингида 116-ўринни эгаллади


Тошкент кўчаларидан бири.

Тошкент кўчаларидан бири.

Economist Intelligence Unit (EIU) тадқиқот марказининг ҳаёт фаровонлиги рейтингида Тошкент дунёнинг 140 шаҳри орасида 116-ўринга сазовор бўлди.

Экспертлар дунёнинг 140 шаҳридаги ҳаёт фаровонлиги даражасини барқарорлик, соғлиқни сақлаш, маданият, экология, маориф ва инфраструктурани баҳолаш ортидан аниқлаган.

Тошкент барқарорлик бўйича 50 балл, соғлиқни сақлаш бўйича 58,3 балл, маданият ва экология бўйича 53 бал, маориф бўйича 75 балл, инфраструктура бўйича 48,2 баллга эга бўлиб, 116-ўринни эгаллади.

Дунёнинг энг фаровон шаҳарлари учлигига Австралиянинг Мельбрун, Австриянинг Вена ва Канаданинг Ванкувер шаҳарлари киритилган.

XS
SM
MD
LG