Линклар

Украина Қрим аннекция қилинишидан деярли 2 миллиард доллар зарар кўрган


Қрим ҳаритаси.

Қрим ҳаритаси.

Украина Қримнинг Россия томонидан аннекция қилиниши оқибатида 50 миллиард гривен, яъни деярли икки миллиард доллар миқдорида зарар кўрди.

Бу ҳақда пайшанба куни ўтказилган матбуот анжуманида Киев томонидан Қримнинг вақтинча прокурори этиб тайинланган Назар Холодницкий маълум қилди. Унга кўра, прокуратура Қримнинг аннекция қилиниши ортидан давлат мулкини ноқонуний ўзлаштириб оланлик айблови билан 20дан ортиқ жиноят иши очган.

Қрим 2014 йилнинг март ойида ўтказилган референдум натижаларига кўра Россияга қўшиб олинган эди. Украина, Европа Иттифоқи ва АҚШ референдум натижаларини ноқонуний деб билади.

XS
SM
MD
LG