Линклар

Покистонда 43 жангари ўлдирилди


Шимолий Вазиристон вилоятидаги амалиётлардан сўнг.

Шимолий Вазиристон вилоятидаги амалиётлардан сўнг.

Пайшанба куни Покистоннинг шимоли шарқидаги жангарилар манзилларига берилган ҳаво зарбалари оқибатида 43 жангари ҳалок бўлди.

Покистон ҳукуматининг маълум қилишича, ҳаво зарбалари жангариларнинг Афғонистон билан чегарадош ҳудудлардаги икки манзилига уюштирилган.

Ғарб агентликлари журналистларга мазкур ҳудудларга кириш тақиқлангани ортидан Покистон ҳукумати тарқатган расмий хабарни тасдиқлатиш имконияти бўлмаганини ёзмоқда.

Покистон ҳарбийлари Шимолий Вазиристон вилоятида 2014 йилдан бери жангариларга қарши амалиёт ўтказиб келмоқда. Бир йил давомида Покистон армияси Шимолий Вазиристон ҳудудининг 90 фоизини жангарилардан озод қилган. Жангларда уч мингга яқин жангари ўлдирилган.

XS
SM
MD
LG