Линклар

Греция Бош вазири Алексис Ципрас истеъфо берди


Греция Бош вазири Алексис Ципрас.

Греция Бош вазири Алексис Ципрас.

Греция Бош вазири Алексис Ципрас 20 август куни истеъфо берди ва 20 сентябрда парламентга навбатдан ташқари сайлов ўтказилишини эълон қилди.

Пайшанба куни юнонларга қилган телемурожаатида Ципрас ҳукумат раҳбари сифатида ўзига юклатилган асосий вазифани бажаргани ортидан халққа Бош вазир ўз вазифасини қай даражада бажара олганига баҳо бериш имкониятини яратишга мажбур эканини билдирди.

СИРИЗА ўта сўлчи партияси раҳбари Алексис Ципрас шу йилнинг январь ойида ўтган парламент сайловларидан сўнг Бош вазир лавозимига тайинланган.

Ципрас партияси дефольтга учраган "Грецияга таҳқирли шартларда қарз берилишига қаршилик кўрсатиш ва ижтимоий тўловларни камайтирмаслик, солиқларни кўтармаслик" ғоясини олға суриб, парламент сайловида ғолибликни қўлга киритган эди.

Халқаро кредиторлар расман “банкрот давлат”, деб тан олинган Грецияга ўтган ҳафтада 86 миллиард евро молиявий кўмак беришга рози бўлди. Бироқ Грек ҳукумати бу ёрдамни олиш учун солиқларни кўпайтириши ва чиқимларни озайтириши зарур.

20 август куни Грецияга мазкур ёрдамнинг 23 миллиард евро миқдоридаги биринчи транши берилди. Греция мазкур маблағни қабул қилиб олиб, дарҳол Европа марказий банкидан бўлган 3 миллиард 400 миллион евро қарзини тўлаб берди. Грециянинг умумий қарзи 240 миллиард еврони ташкил қилади.

XS
SM
MD
LG