Линклар

Македония чегарада фавқулодда ҳолат эълон қилди


Македония ва Греция чегарасидаги қочқинлар гуруҳи.

Македония ва Греция чегарасидаги қочқинлар гуруҳи.

Македония ҳукумати нолегал мухожирлар сони кўпайиши муносабати билан Греция билан чегарадош ҳудудларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.

Фавқулодда чоралар чегарани тўсиб қўйилишига ва зарур бўлиб қолган ҳолатларда армиядан фойдаланишга изн беради.

Яқин Шарқ ва Африкадан қочқинлар Македония орқали Грецияга ва ундан Европанинг бошқа давлатларига бошпана излаб келмоқда. Уларнинг сони кейинги пайтда кескин кўпайган.

БМТнинг Қочқинлар иши бўйича коммисари Антониу Гутерриш пайшанба куни Франс пресс агентлигига Европа давлатларининг қочқинлар масаласини ҳал этишга қаратилган ҳаракатларини жамиятдаги аксилмуҳожирлик кайфиятлари йўққа чиқараётганини айтган..

XS
SM
MD
LG