Линклар

Тошкентнинг "Бек Барака" бозорида ёнғин чиқди


Ёнғин “Бек Барака” бозори дарвозаларидан бири ёнида жойлашган “Реал Кар Сервис” номли ошхонада чиққан.

Ёнғин “Бек Барака” бозори дарвозаларидан бири ёнида жойлашган “Реал Кар Сервис” номли ошхонада чиққан.

Тошкентнинг “Бек Барака” бозорида 21 август куни ёнғин чиқди. Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасидаги Озодлик манбасига кўра, ёнғин бозор ҳудудидаги ошхонада тонгги соат олтилар атрофида содир бўлган. Ҳодисада талафот бўлмагани айтилмоқда. Ёнғин майдони 50 квадрат метрни ташкил этган. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар ёнғинни 15 дақиқа ичида бартараф қилган. Ҳафта бошида Ўзбекистон пойтахтида “Ўзкўргазмасавдо” марказида ҳам йирик ёнғин содир бўлган эди.


Тошкентнинг энг йирик бозорларидан бири “Бек Барака” бозорида ёнғин 21 август куни тонгги соат олтилар атрофида бошланди.

Бозор Тошкент вилоятининг Зангиота тумани ҳудудида жойлашгани боис ёнғинни бартараф қилиш учун туман ёнғин хавфсизлиги бўлими ўт ўчирувчилари юборилди.

​Тошкент вилояти ички ишлар бошқармасидаги Озодлик манбасига кўра, ёнғин “Бек Барака” бозори дарвозаларидан бири ёнида жойлашган “Реал Кар Сервис” ошхонасида чиққан.

“Ошхонада газ плитасида ёғ қизитишаётган бўлган. Қозонни қаровсиз қолдиришган ва ёғ қизиб кетиб, ёнган. Ёнғин натижасида талафотлар ёки жароҳатланганлар йўқ. Фақат ошхонаниниг ўзига зиён етган”, дейди Озодлик суҳбатдоши.

​“Бек Барака” бозори Зангиота туманининг пойтахтга туташ қисмида, Тошкент шаҳрининг “Абу Сахий”, “Чинни Бозор” савдо мажмуалари билан бир ҳудудда жойлашган.

Озодлик манбаси ёнғин тез орада ўчирилгани туфайли оловнинг бошқа ҳудудларга ўтиб кетиши олди олинган.

“Бозорга етиб борган ўт ўчирувчилар соат 6.27да ёнғин чиққан бинони ўраб олишди. Соат 6.37да ёнғин бартараф қилинди. Ўт ўчирувчилар етиб боргунига қадар одамларнинг ўзлари бинони тарк этгани учун талафот бўлмаган. Ёнғин натижасида ошхона жойлашган бинонинг тахминан 50 квадрат метр майдони ёнган”, дейди Тошкент вилояти ички ишлар бошқармаси вакили.

Озодлик муштарийлари жўнатган фото

Озодлик муштарийлари жўнатган фото

Бу Ўзбекистон пойтахтида жорий ҳафтада савдо мажмуаларида чиққан иккинчи ёнғиндир. 18 август куни Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида жойлашган “Ўзкўргазмасавдо” мажмуаси ҳудудида озиқ-овқат бозори йирик ёнғин натижасида ёниб кул бўлди.

Бундан роппа-роса бир йил аввал, “Бек Барака” бозори олдида жойлашган “Чинни Бозор” ҳам ёниб кетган эди. Ўтган йилги ёнғинда “Чинни Бозор”нинг катта қисми ёниб кул бўлган эди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG