Линклар

Жорий йилнинг июль ойи инсоният об-ҳавони мунтазам қайд этишни йўлга қўйган 1880 йилдан бери кузатилган энг иссиқ ой¸ 2015 йил эса¸ энг иссиқ йил бўлди.

Бу ҳақда АҚШдаги Океанлар ва атмосфера тадқиқотлари институти маълумот тарқатди.

Ўтган ой ер шари бўйича ўртача ҳаво ҳарорати Цельсий шкаласи бўйича 16,61 даражани ташкил этган.

Америка мутахассислари таъкидича¸ ер шари ҳароратининг бундай исиб боришигауглеводород ëқилғисининг ниҳоятда кўп миқдорда ëқилаëтгани ортидан пайдо бўлган иссиқхона эффекти сабаб бўлмоқда.

Жорий йил ноябрь ойида Парижда БМТнинг глобал иқлим муаммоларига бағишланган конференцияси бўлиб ўтади.

Конференция кун тартибидаги асосий пунктлардан бири ер шаридаги ўртача ҳароратнинг саноатлашув даврига нисбатан 2 даражага ошиши олдини олишга қаратилган чора-тадбирларга оид халқаро конвенцияни имзолашдир.

Бундай тадбирлар зудлик билан амалга кўчмаса¸ олимлар таъкидича¸ инсониятни яқин келажакда сув тошқинлари¸ қурғоқчилик¸ тўфон ва дунë океани сатҳининг кўтарилиши билан боғлиқ бошқа фалокатларнинг кўпайиши кутмоқда.

XS
SM
MD
LG