Линклар

Москванинг Крилатское туманидаги ўрта мактаблардан бирида "Жисмоний тарбия куни"да ўзбек кураши презентацияси бўлиб ўтди. Спорт тадбирига Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар бутунроссия конгресси томонидан таклиф этилган полвонлар йиғилган ёш россиялик спортчилар олдида ўзбек яккакураши усулларидан намойиш этди.

Москва шаҳрининг Крилатское туманида маҳаллий ҳокимият томонидан ташкиллаштирилган, Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар бутунроссия конгресси иштирокида бўлиб ўтган тадбирда ўзбек полвонлари кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.

Ўзбек курашчилари 1133-сонли ўрта спорт мактаби майдончасида йиғилган минглаб москвалик ёшлар олдида ўз маҳоратларини намойиш этиб, яккакурашнинг энг таъсирли усулларини кўрсатдилар.

“Россия Кураш Федерацияси” аъзолари бўлган спортчилар Ўзбеклар конгресси кўмагида Россиянинг Орёл, Тверь, Смоленск, Воронеж шаҳарларида фаолият юритаётган кураш мактабларидан келиб, тақдимотда иштирок этди.

Спорт мусобақаси келган ёшлар олдида кураш презентациясида Олимпия Ўйинлари чемпиони Исроил Арсамаков, Россиянинг куч экстрими бўйича чемпиони Ярослав Закжевский, Осиё Ўйинлари чемпиони, Россия Кураш Ассоциацияси вице-президенти Шуҳрат Мусурмонов,Ўзбеклар ва ўзбекистонликлар бутунроссия конгресси раиси Иброҳим Худойбердиев, Грузия Халқлари Бутунҳажон Конгресси бош котиби Владимир Хомерики ва бошқалар иштирок этди.

Ўзбек курашчилари томонидан 1998 йилда тузилган Халқаро Кураш Ассоциацияси (IKA) таркибига бугунга келиб 117 мамлакат яккакураш мактаблари киради. Ўзбек кураши бўйича Жаҳон, қитъа, халқаро ва давлат мусобақалари бўлиб туради.

"Жисмоний тарбия куни" тадбирига йиғилган ёш спортчиларга Ўзбеклар жамияти томонидан ҳақиқий ўзбек палови ҳам тарқатилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG