Линклар

logo-print

Прокурор мустақил журналист Хадича Исмоиловага 9 йил қамоқ жазоси сўради


Хадича Исмоилова устидан бораëтган маҳкама жойлашган бино.

Хадича Исмоилова устидан бораëтган маҳкама жойлашган бино.

Озарбайжон давлат прокурори мамлакатдаги таниқли суриштирув журналисти¸ Озодликнинг Бакудаги ҳамкори Хадича Исмоиловага 9 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўради.

Бу сўров қатор иқтисодий жиноятларда айбланаëтган Исмоилова устидан бораëтган маҳкамага тақдим этилган бугунги расмий қоралов охирида ўқиб эшиттирилди.

Бу сўров ортидан ҳакам суд мажлисини ëпди ва ҳукмнинг 26 август кунги мажлисда ўқиб эшиттирилишини эълон қилди.

Мустақил кузатувчилар Озарбайжон элитаси¸ хусусан¸ президент Алиев оиласига алоқадор коррупцияни тадқиқ қилиб келган Исмоилованинг айнан журналистик фаолияти учун жазоланаëтганини айтмоқдалар.

Хадича Исмоилованинг онаси Озодлик билан суҳбатда¸ прокурор сўрови ўқиб эшиттирилганида¸ қизининг кулгани¸ зотан унга қўйилаëтган айбларнинг куракда турмаслиги ҳаммага аëн эканини билдирди.

XS
SM
MD
LG