Линклар

logo-print

Исломий давлат террор гуруҳи назоратидаги ҳудудларда ишлаëтган тиббиëт ходимларининг Суриядаги мустақил ARA News агентлигига билдиришича¸ биргина Дейр эз-Зор минтақасида16 нафар жангарининг Одам иммун тақчиллиги вируси (ОИТВ) юқтиргани аниқланган.

Врачларнинг билдиришича¸ бу жангариларнинг аксари вирусни жинсий қулликка зўрланган икки марокашлик ўсмир қиздан юқтирган ва ҳозирда ал-Маядин шаҳарчасидаги карантин марказида сақланмоқда.

Жангарилар томонидан зўрланган марокашлик қизларнинг Туркияга қочиб ўтишга муваффақ бўлгани айтилмоқда.

Ишидчилар ўртасида ОИТВ тарқалгани гуруҳ раҳбариятини саросимага солиб қўйган ва айтилишича¸ вирус юққанларни худкушлик ҳужумига ташлаш ҳақида фатво берилган.

Жангарилар орасида гиëҳвандлик¸ қолаверса¸ секс қулларни зўрлаш авж олгани боис¸ ОИТВга чалинган ишидчилар сонининг кўплиги тахмин қилинмоқда.

Докторларга кўра¸ Исломий давлат раҳбари ҳар бир жангари қонини текшириш ва ОИТВга чалинганларни дарҳол карантинга олиш ҳақида буйруқ берган.

Июнь ойида ОИТВга чалинган индонезиялик жангарининг ўз ташхисини била туриб¸ бошқаларга қон бергани ва язидий қизларини зўрлаб¸ уларни бошқаларга оширгани аниқлангач¸жамоатчилик олдида унинг боши танасидан жудо қилинган эди.

XS
SM
MD
LG