Линклар

Туркияда кузда муддатидан аввалги парламент сайловлари бўлиб ўтади


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон.

Туркияда шу йил 1 ноябрида муддатидан аввалги парламент сайловлари бўлиб ўтади. Бунгача мамлакатда муваққат ҳукумат фаолият юритиб туради. Бу ҳақда жума куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон билдирди.

Хабарларга кўра, кейинги ҳафтада Эрдўғон амалдаги бош вазир Аҳмет Довудўғлига муваққат ҳукумат тузишни таклиф қилади.

23 август куни коалицион ҳукумат тузиш бўйича қонунда белгиланган сўнг муддат тугайди.

Эрдўғоннинг Адолат ва Тараққиёт партияси бу вақт оралиғида мухолифатдаги партиялар билан ҳукумат тузиш бўйича муросавий қарорга келолгани йўқ.

Шу йил 7 июнида ўтган сайловдан кейин Адолат ва Тараққиёт партияси ҳокимият тепасига келган 2002 йилдан буён илк маротаба парламентда мутлақ кўпчилик ўринни эгаллай олмади, шунинг учун партия коалицион ҳукумат тузиш бўйича мухолифат билан музокаралар ўтказишга мажбур бўлганди.

XS
SM
MD
LG