Линклар

logo-print

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Бокуни Хадича Исмоиловани озод қилишга чақирди


Озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилова.

Озарбайжонлик журналист Хадича Исмоилова.

Қароргоҳи Нью-Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси Озарбайжон расмийларини зудлик билан журналист Хадича Исмоиловани қарши маҳкамани тўхтатиш ва уни озод қилишга чақирди.

Қўмитанинг Европа ва Марказий Осиё дастури мувофиқлаштирувчиси Нина Огнянова баёнотида Бокудаги суд “одил судлов устидан кулиш” ўлароқ таърифланган.

Жума куни давлат прокурори Озодликнинг Бокудаги ҳамкори, иқтисодий жиноятларда айбланаётган журналист Хадича Исмоиловага 9 йиллик қамоқ жазоси берилишини сўради.

Мазкур маҳкамада хорижий давлат элчихоналарининг бир неча вакилигина иштирок этмоқда. Мустақил журналистлари ва фуқаролик жамияти фаолларини суд залига қўймаяптилар.

Исмоилованинг ўзи ва халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотлари унга қарши жиноят иши сиёсий мотивлар туфайли уйдирилганини таъкидламоқдалар.

Журналистик суриштирувлари билан машҳур бўлган Хадича Исмоиловага қарши иш унинг ҳокимият юқори доираларидаги коррупцияга оид мақолалари учун ўч амалиёти ўлароқ баҳоланмоқда.

Хадича Исмоилова журналистика соҳасидаги кўплаб халқаро мукофотлар соҳибасидир.

XS
SM
MD
LG