Линклар

Фарёбда генерал Дўстумга ҳужум қилган 8 жангари ўлдирилди


Абдурашид Дўстум.

Абдурашид Дўстум.

Афғонистон шимолида Толибон ҳаракатининг мамлакат вице-президенти Абдурашид Дўстумга қарши уюштирган ҳужуми муваффақиятсиз якунланди.

Генерал Дўстум ёрдамчисининг Озодлик радиоси афғон хизматига маълум қилишича, 21 август куни Фарёб вилоятидаги чекка йўллардан бирида ҳаракатланаётган вице-президент ва унинг ҳамроҳлари автокарвони жангарилар пистирмасига дуч келган.

Тўқнашув чоғида 8 нафар жангари ўлдирилган, 13 нафари қўлга олинган. Дўстум ва қўриқчиларига ҳеч қанақа шикаст етмаган.

Фарёб вилоят полицияси раҳбари Масъул Ёқубий ўлдирилган жангарилар орасида ўзбек миллатига мансуб бир шахс ҳам бўлганини билдирди.

Ўзбек миллатига мансуб генерал Абдурашид Дўстум сўнгги пайтларда Афғонистон шимолидаги жангариларига қарши амалиётларга бошчилик қилмоқда.

20 август куни Озодликка интервью берган генерал Дўстум ҳукумат кучлари 10 кун ичида мамлакат шимолидаги кўп жойларни жангарилардан озод қилгани ҳақида билдирганди.

XS
SM
MD
LG