Линклар

Сеул ва Пхеньян чегарадаги кескинликни юмшатиш бўйича музокаралар ўтказмоқда


Жанубий ва Шимолий Кореялар чегарасидаги кескинликни юмшатиш бўйича музокаралар ўтказмоқда.

Шимолий Корея ҳарбийлари сўнгги бир ҳафта давомида Жанубий Корея ҳудудидаги Пхеньянга қарши пропаганда трансляцияси учун ишлатилган овоз кучайтиргич карнайларни ракеталардан нишонга олганидан сўнг икки мамлакат орасидаги кескинлик кучайди.

Жанубий Корея ҳам Шимолий Корея артиллерия ҳужумига жавоб қайтарди.

Шундан сўнг Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ўз қўшинларини жангговор шай холатга келтиришга буйруқ берди.

Шимолий Корея Сеул ҳукуматига пропаганда мақсадида ишлатилаётган овоз кучайтиргичларни олиб ташлаш талабини қўйган.

Жанубий Корея расмийлари эса Пхеньян ҳукуматини икки мамлакат орасидаги демилитаризация ҳудудига артиллерия қуролларини жойлаганликда айбламоқда.

Аввалроқ шу ҳудудга кўмилган миналар жанубий-кореялик икки аскарни жароҳатлаганди.

XS
SM
MD
LG