Линклар

Украина шарқида бугун эрталаб россияпараст айирмачилар Ширкино ва Богдановка аҳоли пунктларини ўққа тутди.

Луганск вилоятидаги отишмаларда сўнгги бир кун ичида бир украин аскари яраланди.

Тинч аҳоли вакилларидан ҳам бир одам жароҳат олгани хабар қилинмоқда.

Луганскнинг Попасная, Золотое, Валуйское ва Троицкий туманлари ҳам айримачилар тарафидан ўққа тутилди.

Донецк вилоятидаги Пески, Красногоровка, Марьинка қишлоқларида ҳам минамётдан отилган ўқ овозлари эшитилган.

Шанбага ўтар кечаси Николаев шаҳрида украин ҳарбийларига ёрдам берувчи “Кўнгиллилар маркази” идорасида портлаш рўй берди.

Портлашдан ҳеч ким жабр кўрмади.

Украина расмийлари сўнгги бир кун ичида айримачилар ўт очишни тўхтатиш режимини 102 марта бузганини билдирди.

Айни пайтда Украина президенти Петро Порошенко бугун Брюсселда Европа Комиссияси раҳбари Жан Клод Юнкер билан мамлакат шарқидаги вазиятни мухокама этмоқда.

XS
SM
MD
LG