Линклар

logo-print

Олланд тезюрар поездида фожиа олдини олган америкаликларни қабул қилади


Франция президенти Франсуа Олланд "Амстердам-Париж" тезюрар поездида қуролли ҳужумчини зарарсизлантирган америкаликларни Елисей саройида қабул қилади.

Бу ҳақда Франция президенти матбуот ҳизмати маълум қилди.

Thalys тезюрар поездида мудҳиш ҳужумнинг олдини олган АҚШ ҳаво кучлари ҳарбий ҳизматчиси Спензер Стоун, АҚШ Миллий гвардияси ҳарбийси Алек Скарлатоз ва америкалик талаба Энтони Садлерлар Францияда қаҳрамон сифатида медал билан тақдирландилар.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам уларга “жасорати ва ўз вақтида мудҳиш фожиа олдини олгани учун” миннатдорчилик билдирди.

"Амстердам-Париж" тезюрар поездида одамларга ўқ отар қурол билан ҳужум қилиб, икки одамни ярадор қилган марокашлик америкаликлар тарафидан зарарсизлантирилган, сўнгра полиция тарафидан қўлга олинган эди.

Поезд ҳодатхонасида шубҳали одам "Калашников" автоматини ўқлаётганини пайқаган америкалик ҳарбийлар зудликда ҳужумчини бўйнидан қайриб ерга босишган.

Поезд станцияга келганида улар ҳужумчини полицияга топширганлар.

"Амстердам-Париж" тезюрар поездида ҳаммаси бўлиб 554 йўловчи бўлган.

XS
SM
MD
LG