Линклар

Беларусда сиёсий маҳбуслар озод этилди


Николай Статкевични Минск темир йўл вокзалида кутиб олишмоқда.

Николай Статкевични Минск темир йўл вокзалида кутиб олишмоқда.

Беларус президенти Александр Лукашенка 22 август куни президентликка собиқ номзод Николай Саткевич ва яна беш сиёсий маҳбусни қамоқдан чиқарди.

Николай Статкевич қамоқдан чиққанидан сўнг бир неча соат ичида Минскка етиб келган. Уни Минск темир йўл вокзалида қариндошлари, мухолифат вакиллари ва тарафдорлари тантана билан кутиб олди.

5 йил қамоқда ўтирган Николай Статкевич билан бирга Николай Дедков, Игорь Олиневич, Евгений Васькович, Артём Прокопенко ва Юрий Рубцов ҳам озод қилинган. Уларнинг барчаси халқаро ҳамжамият томонидан сиёсий маҳбус сифатида эътироф этилган эди.

Николай Статкевич 2010 йилдаги сайловда президентликка ўз номзодини кўрсатган эди. У 2010 йил 19 декбарда Минскда бўлиб ўтган норозлик намойишидан сўнг қўлга олинган ҳамда суд томонидан 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Лукашенка сиёсий маҳбусларни “гуманизм принципларига асосланган ҳолда озод этишга қарор қилгани”ни билдирган.

XS
SM
MD
LG