Линклар

Ўрта Ер денгизида 3 минг қочқин қутқариб қолинди


Қайиқда денгизни сузиб ўтиб, Европага етиб келаётган қочқинлар.

Қайиқда денгизни сузиб ўтиб, Европага етиб келаётган қочқинлар.

Италия қутқарувчилари 22 август куни 22 қайиқда Европа соҳилларига ўтишга ҳаракат қилган уч минг қочқиннинг ҳаётини сақлаб қолди.

Жорий йилнинг шу кунигача Ўрта Ер денгизи орқали Европага ўтишга ҳаракат қилган 23 минг қочқин ҳалок бўлган.

Ҳозирча 22 август куни қутқариб қолинган қочқинлар қайси ҳудудларга жўнатилаётгани ҳақида хабар берилгани йўқ.

Хабарларда айтилишича, биргина июль ойида Грецияга Ўрта Ер денгизи орқали Сурия, Афғонистон, Ироқ ва Ливиядан 50 минг қочқин келган. Улар Греция орқали Македонияга ўтиб, у ердан Европа Иттифоқининг бошқа давлатларига бошпана сўраб кетмоқда.

XS
SM
MD
LG