Линклар

logo-print

Тошкент ва Самарқандда ноқонуний таксичиларга қарши рейдлар ўтказилади


Самарқанддаги таксилардан бири.

Самарқанддаги таксилардан бири.

Тошкент ва Самарқанд шаҳар ҳокимиятлари нолегал таксиларга қарши курашни кучайтиради.

Бу ҳақда Тошкент ва Самарқанд шаҳар ҳокимиятларига таянган ҳолда хабар тарқатган podrobno.uz нашрининг билдиришича, ноқонуний такси фаолияти билан шуғулланаётганларни аниқлаш учун махсус рейдлар уюштирилади.

Айни пайтда ҳокимият вакиллари фақат рейдлар ўтказиш орқалигина нолегал таксичилар фаолиятини тўхтатиш мумкин эмаслигини эътирогф этганлар. Ҳокимият расмийларига кўра, бунинг учун энг аввало Тошкент ва Самарқанддаги таксопаркларда автомашиналар сонини кўпайтириш керак.

Хабарда айтилишича, Самарқадндда шу кунларда такси фаолияти билан қонуний равишда шуғулланиш учун фақат 1500та автомашинага квота берилган.

XS
SM
MD
LG