Линклар

Тошкентдан Қаршига тезюрар поезд қатнай бошлади


Afrosiyob тезюрар поезди.

Afrosiyob тезюрар поезди.

“Тошкент-Самарқанд-Қарши” йўналиши бўйича тезюрар Afrosiyob поезди 22 август куни биринчи рейсни амалга оширди.

“Ўзбекистон темир йўллари” ширкатининг маълум қилишича, Тошкентдан Қаршигача бўлган масофани поезд уч соатда босиб ўтган. Бундан аввал Тошкентдан Қаршигача бўлган 511 километрли масофани поезд олти соатда ўтар эди.

Тошкентдан Қаршига тезюрар поездни ҳаракатлантириш бўйича лойиҳани амалга ошириш 2012 йилда бошланган эди.Мазкур лойиҳа учун 324 миллион 760 минг доллар маблағ сарфланган.

XS
SM
MD
LG