Линклар

logo-print

Пекинда бўлиб ўтажак парадда Россия ва Марказий Осиё ҳарбийлари қатнашади


Хитой армияси Пекин марказидан ўтмоқда

Хитой армияси Пекин марказидан ўтмоқда

Хитой, Россия ва Марказий Осиёнинг баъзи мамлакатлари ҳарбийлари Иккинчи Жаҳон Уруши тугашининг 70 йиллиги муносабати билан Пекинда бўлиб ўтажак парадда иштирок этади.

23 августда Хитой, Россия ва бошқа мамлакатлар аскарлари ҳарбий парадга тайёргарлик машқларида қатнашдилар.

Мухбирларга кўра, 23 август куни Пекин марказидан ҳарбий машиналар ўтган, шаҳар узра қирувчи учоқлар парвоз қилган.

Хитой давлат матбуотининг хабар беришича, 3 сентябрга белгиланган ҳарбий парадга, шунингдек, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғилистон, Куба ва Мексика ҳарбийлари қўшилади.

Бўлғуси парад кўпчилик томонидан қудрати тобора ортаётган Халқ Озодлик Армиясини кўз-кўз қилиш имкони сифатида кўрилмоқда.

XS
SM
MD
LG