Линклар

logo-print

Ҳафта суратлари: Картошка тераётган Лукашенка, граффитидаги Путин


Покистонликлар Карачидаги порт яқинида чиғаноқларни термоқда.

Суриялик қочқинлар Македониянинг Гевгелия темир йўл станциясида дам олмоқда. 22 август куни камида икки минг қочқин оммавий тарзда Грециядан Македонияга ўтишга ҳаракат қилди. Македон полицияси қочқинларнинг чегарадан ўтишига тўсқинлик қилишга уринган. Бунинг оқибатида чегарада юзага келган тартибсизлик пайтида бир неча қочқин жароҳатлангани айтилмоқда.

Словениянинг Laibach рок гуруҳи Шимолий Корея пойтахти Пхеньянда концерт берган биринчи хорижий ансамбль бўлди.

Болгариянинг Рила тоғида “Оқ биродарлик” диний ҳаракати аъзолари ибодат қилиб, рақсга тушмоқда. Бу ерга 1500 зиёратчи ибодат қилиш учун келган.

Стад Амстердам кемаси кичик кемалар қуршовида Амстердамга сузмоқда.

Суриялик қочқин Грецияга етиб олганидан сўнг денгизда чўмилаётган пайт.

Украин ҳарбийси Донецк вилоятининг Северск қишлоғини миналардан тозаламоқда.

Москванинг Қизил майдонидаги кўлмакда аксини томоша қилаётган одам.

Индонезия ҳарбий самолёти мамлакат денгиз ҳудудига ноқонуний кириб, балиқчилик қилаётган кемага зарба бермоқда.

Россия президенти Владимир Путин 2014 йилда аннекция қилинган Қримга қилган сафари пайтида Қора денгиз тубига шўнғишга тайёрланаётган илмий-тадқиқот батискафи ичида.

Грецияга Сурия, Ироқ, Афғонистон ва Шимолий Африкадан келган қочқинлар кўнгиллилар томонидан тарқатилаётган буттербродларни олиш учун навбатда турибди.

Украинининг Донецк вилоятида вайрон бўлган уйини кўриб йиғлаётган одам.

Беларус президенти Александр Лукашенко ўғли Николай билан Минскдаги президент резиденциясида ўзи етиштирган картошкани термоқда.

Словенияда кўприкдан сакраш бўйича мусобақа.

Донецкда навбатдаги бамбардимондан сўнг вайрон бўлган уйлардан бири.

Қримнинг Симферополь шаҳрида Россия президенти Владимир Путин акс этган граффити.

XS
SM
MD
LG