Линклар

Россия вазири тақиқланган озиқ-овқатни олиб кирганлик учун жиноий жавобгарликка тортиш таклифини қўллайди


Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев.

Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев.

Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев Федерал божхона хизматининг Россияга тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кирганлик учун жиноий жавобгарлик жорий қилишга оид таклифини қўллайди. Бу ҳақда у “Россия 24” телеканалига берган интервьюсида билдирди.

Ўтган йили Москва Қримни аннексия қилиб олганидан сўнг Европа Иттифоқи ва АҚШ Россияга нисбатан санкциялар жорий қилган эди. Россия эса бу санкцияларга жавобан Европадан сут, балиқ, гўшт, пишлоқ, мева-сабзавотлар сотиб олишга чеклов киритган.

Эмбарго жорий этилган 6 августдан буён Россияда Ғарбда ишлаб чиқарилган 600 тоннадан зиёд озиқ-овқат маҳсулоти йўқ қилинди.

Эндиликда Россия божхона хизмати тақиқланган озиқ-овқатни мамлакатга олиб кирганлик учун “стратегик аҳамиятга молик товарлар контрабандаси” моддаси бўйича жиноий жавобгарлик жорий этишни таклиф қилмоқда. Бу модда бўйича миллион рублгача жарима тўлашдан тортиб 12 йилгача озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазо чоралари кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG