Линклар

Меркель, Олланд ва Порошенко Берлинда Украина шарқидаги вазиятни муҳокама қилади


Германия канцлери А. Меркель (чапда), Франция президенти Ф. Олланд (ўртада) ва Украина президенти П. Порошенко (ўнгда).

Германия канцлери А. Меркель (чапда), Франция президенти Ф. Олланд (ўртада) ва Украина президенти П. Порошенко (ўнгда).

Украина президенти Петро Порошенко 24 август куни Донбассдаги зўравонлик эскалацияси масаласини муҳокама қилиш учун Германия пойтахтига боради.

Берлиндаги учрашувда Германия, Франция ва Украина лидерлари шу йил февралида Минскда имзоланган оташкесим битими бажарилишини муҳокама қилмоқчилар. Айни пайтда мазкур саммитга Россия президенти Владимир Путин қатнашмаслиги айтилмоқда.

Учрашувдан сўнг Меркель, Олланд ва Порошенко қўшма матбуот анжумани ўтказиши режаланган.

Украина шарқида яқиндан буён яна авж олган зўравонлик россияпараст айирмачилар ва Киев кучлари ўртасида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битимни савол остига қўяётир.

Украина ва Россия Мариуполь шаҳри атрофида яқинда содир бўлган тўқнашувлар учун айбни бир-бирига юкламоқда.

Украина шарқида Киев кучлари ва россияпараст айирмачилар ўртасида 2014 йил апрелидан буён давом этиб келаётган жангларда қурбон бўлганлар сони шу кунгача 6400 кишидан ошиб кетган.

XS
SM
MD
LG