Линклар

Чагаев ва Окуендо ўртасидаги реванш 17 октябрь куни ўтказилади


Руслан Чагаев

Руслан Чагаев

Ўзбекистонлик боксчи Руслан Чагаев пуэрториколик Фрес Окуендо билан реванш жангини шу йилнинг 17 октябрь куни ўтказиши маълум бўлди. Боксчилар ўртасидаги бирнинчи учрашув ўтган йилнинг июлида бўлиб ўтган эди. Бир йил аввалги жанг ҳакамларнинг кўпчилик овози билан Чеченистонни тамсил этган ўзбекистонлик боксчи ғалабаси билан якуналанган эди.

Чагаев-Окуендо ўртасида бўлиб ўтадиган реванш учрашуви ғолиби қўлга киритадиган мақомни ҳимоя қилиш учун австралиялик боксчи Лукас Бран билан рингга тушиши керак бўлади.

Ҳозирда Чеченистонни тамсил этувчи Руслан Чагаев ўтган ойда италиялик боксчи Франческа Паньета устидан ғалаба қозониб, супер оғир вазндаги чемпионлик мақомини ҳимоя қилди. Германиянинг Магдебурга шаҳрида бўлиб ўтган жангда Чагаев Паньетани техник нокаут билан мағлуб этди.

Ўзбекистоннинг Андижон шаҳридан чиққан Чагаев кейинги йилларда Чеченистон Президенти Рамзан Қодировнинг “Ahmat Fight Club” бокс клубида машқ қилади. У рингни 34 марта ғалаба билан тарк этган, 2 марта мағлуб бўлган, 1 марта дурранг натижа кўрсатган.

XS
SM
MD
LG