Линклар

Греция-Македония чегарасидан минглаб қочқин тўсиқсиз ўтиб келмоқда


Греция-Македония чегарасидан кунига икки мингга яқин қочқин ўтмоқда

Греция-Македония чегарасидан кунига икки мингга яқин қочқин ўтмоқда

Грециянинг Македония билан чегараси орқали минглаб муҳожирлар ҳеч бир тўсиқсиз ўтиб келишмоқда. 23 август куни хавфсизлик кучлари бир неча кун давом этган қарама-қаршилик ортидан Болқон мамлакатлари орқали ғарбий Европага ўтишга ҳаракат қилаётган қочқинлар оқимини тўхтатиш уринишларидан воз кечди.

Македония хавфсизлик кучлари чегарадан ўтиб келаётган минглаб муҳожирларга қаршилик кўрсатмади. Аксари Сурия ва Яқин Шарқдаги бошқа можаролардан қочиб келаётган муҳожирлардан иборат оқим бир неча кундан бери Греция-Македония чегарасида тўхтаб қолган эди.

Македония 19 август куни фавқулодда ҳолат эълон қилиб, жанубий чегараларни ёпиб қўйди. Бу чегаралардан кунига икки мингтадан ўтиб келаётган қочқинлар Сербия орқали Венгрияга, Европа Иттифоқининг Шенген ҳудудига ўтишга ҳаракат қилишмоқда.

Македония хавфсизлик кучлари 22 август куни қочқинларни ортга қайтариш учун кўздан ёш чиқаручи газ билан шовқинли гранатларни ишга солди. Лекин бир неча минг қочқин полиция ўрнатган тўсиқларни бузиб ўтишди.

XS
SM
MD
LG