Линклар

logo-print

Ҳукумат уйи бузилганларга мулкнинг бозор нархига кўра товон пули тўлашни ваъда қилмоқда


Ўзбекистонда фуқароларнинг давлат томонидан олиб қўйилган ер ва уйлари учун мулкнинг бозор нархига тенг миқдорда товон пули тўланиши айтилмоқда. Ўзбекистон қонунларига доир янгиликларни эълон қиладиган Норма.уз сайтининг маълум қилишича, Ўй-жой кодексига киритилган ўзгартишларга кўра, уйи бузиш учун давлат томонидан олиб қўйилаётган мулкдорга бузилаётган уйнинг нархига бозор тенг бўлган бошқа мулк тақдим этилиши кўзда тутилган.

Президент 20 августда имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтириш, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан мамлакатнинг Уй-жой кодексига ўзгартишлар киритилди.

Кодекснинг янги таҳрирдаги 27-моддасида айтилишича, “Ер участкалари давлат ёки жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилиши муносабати билан фуқаролар мулкида бўлган уйлар (квартиралар) бузилган тақдирда, мазкур фуқароларга,бузиладиган уй (квартира)нинг бозор қиймати тўлиқ ҳажмда тўланади.

Ўзбекистонда уйи бузилган мулкдорларга тегишли товон пули тўланмаслиги катта муаммога айланган. Озодлик уйлари бузилиб, кўчада қолиб кетган ўзбекистонликлар ҳақида тез-тез хабар бериб туради.

XS
SM
MD
LG