Линклар

Қозоқ тенгеси ўтган ҳафтадаги шўнғишдан кейин қаддини бироз ростлаб олди


Қозоғистон миллий валютаси – тенге ўтган ҳафта АҚШ долларига нисбатан йўқотган қадрини бироз тиклаб олди. 24 август куни тенгенинг АҚШ валютасига нисбатан қиймати 15 фоизга кўтарилиб, 1 АҚШ доллари 218,61 тенгедан баҳоланди. Бироқ куннинг охирига бориб, АҚШ доллари яна 225 тенгега чиқди.

Ўтган ҳафта Қозоғистон ҳукумати миллий валюта қадрини ушлаб туриш учун бозор жараёнига аралашув сиёсатидан воз кечиши ортидан миллий валюта 25 фоизга қадрсизланиб, 1 доллар 252,47 тенгегача кўтарилган эди.

Ҳукумат қароридан аввал 1 АҚШ доллари 188 тенгедан сотилган.

Тенгенинг пастга шўнғиши бутун Марказий Осиёда сезлди. Ўтган ҳафта охирида Ўзбекистон қора бозрида ҳам АҚШ валютаси нархи кескин ошиб, бир доллар 4700 сўмдан сотилди.

Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам АҚШ доллари расмий курсдан 5-6 фоизга қимматроқ сотилди.

XS
SM
MD
LG