Линклар

logo-print

Ўзбекистон Россиядан "ҳаво-ҳаво" тоифасидаги ракеталарни сотиб олиши мумкин


Ўзбекистон 2016 йилда Россиянинг яқин жанглар учун мўлжалланган авиация ракеталарини сотиб олиши мумкин.

Бу ҳақда Р-73Э ракеталарини ишлаб чиқарувчи “Дукс” ширкатининг бош директори Юрий Клишин "РИА Новости" агентлигига берган интервюсида маълум қилди.

Унинг айтишича, келаси йилда ширкат Ўзбекистон, Қозоғистон, Куба ва бошқа давлатлар билан авиация ракеталарини етказиб бериш бўйича шартномалар имзолайди.

Ширкат раҳбари тузилажак шартномалар тафсилотларини очиқламади.

Узунлиги қарийб уч метр, оғирлиги 110 килограмм “ҳаво-ҳаво” тоифасидаги Р-73Э авиация ракеталари 5 метрдан 20 километргача баландликда бўлган нишонни йўқ қила олади.

XS
SM
MD
LG