Линклар

Россия Гринпис ташкилоти фойдаланган кемани ҳибс этгани учун Ҳолландияга товон пули тўлаши керак.

Гаага Арбитраж судининг 24 август куни чиқарган ҳукмида Россия тўлаши керак бўлган товон ўлчами кейинроқ белгиланиши айтилади.

Ҳолландия байроғи остида сузган “Арктик Санрайз” кемаси 2013 йилнинг сентябрь ойида Россия кучлари тарафидан ҳибсга олинганди.

Кемада Арктика халқаро сувлардаги Россиянинг “Приразломная” нефт платформасига норозилик билдирмоқчи бўлган Гринпис фаоллари бўлган.

Фаоллар, кема экипажи ҳамда жараённи ёритиб борган журналистлар бир неча ой мобайнида Россия қамоғида сақланишган.

Улар ўтган йили Сочида ўтган қишки Олимпиада ўйинлари арафасида озодликка чиқарилишган эди.

Ҳолландия расмийлари ва Гринпис ташкилоти вакиллар Гаага Арбитраж судининг ушбу ечимини олқишладилар.

XS
SM
MD
LG