Линклар

Душанба кунги биржа савдоларида Қозоғистон тангасининг қадри бироз юқорилаб, Россия рублининг нархи эса пасайгани кузатилди.

Ўтган ҳафта Қозоғистон Марказий банкининг миллий валютани эркин оқимга ташлаш ҳақидаги қарори ортидан танганинг қадри 30 фоизга пастлаб, бир доллар нархи 255 тангага етган эди.

24 август кунги савдоларда танганинг қадри бироз барқарорлашиб, бир доллар ўртача 220 тангадан сотилди.

Айни дамда Россия рублининг қадри пасайишда давом этмоқда. Душанба кунги савдоларда бир АҚШ доллари 71,64 рубл, евро эса 83 рублга етди.

Россия миллий валютасининг қадрсизланишига асосан жаҳон бозорида нефт нархининг арзонлаши сабаб бўлаётгани айтилмоқда.

24 август куни Америка нефтининг бир баррели 38 доллар, Брент маркасидаги нефт баррели эса 43 долларга баҳоланди. Бу 2009 йилдан бери кузатилган энг паст кўрсаткичдир.

XS
SM
MD
LG