Линклар

logo-print

ЮНЕСКО: Палмирадаги қадимий мақабаранинг портлатилиши уруш жиноятидир


Палмирадаги Баал-Шамин мақбараси

Палмирадаги Баал-Шамин мақбараси

ЮНЕСКО Суриянинг Палмира шаҳридаги қадимий мақабаранинг "Исломий Давлат" гуруҳи томонидан бузиб ташланишини кескин қоралади.

Ташкилот етакчиси Ирина Бобкова 24 август куни Палмирадаги Баал-Шамин мақбарасининг вайрон қилинишини “уруш жинояти” ва нафақат Сурия халқи, балки бутун инсоният учун “ўрни тўлмас йўқотиш” эканини айтди.

Эрамизнинг биринчи асрида қурилган Баал-Шамин мақбарасининг “ИД” тарафидан портлатиб юборилгани ҳақида Сурия расмийлари якшанба куни маълум қилган эди.

Лондондаги Сурия инсон ҳуқуқлари бўйича обсерваторияси бу маълумотни тасдиқлади, бироқ воқеа бир ой аввал бўлганини билдирди.

Хабарларга кўра, портлаш пайтида мақбарага яқин жойлашган қадимий бино ва устунларга ҳам шикаст етган.

“Исломий давлат” гуруҳи жанггарилари ЮНEСКО обидаларига бой бўлган Палмира шаҳрини май ойида босиб олишган.

Бир неча кун аввал гуруҳ ушбу қадимий ёдгорликлар муҳофизи, 82 ёшли археолог Холид Асаадни қатл қилган эди.

XS
SM
MD
LG