Линклар

logo-print

Вашингтон Россиянинг Украинадаги ҳаракатларидан хавотирланган шарқий Европадаги НАТО аъзоларига ёрдамлашиш учун минтақага F-22 қирувчи учоқларини юборади.

Бу ҳақда АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари вазири Дебора Жеймс душанба куни ўтган матбуот анжуманида маълум қилди.

Бунгача Американинг F-22 учоқлари Европага фақат кўргазмали чиқишлар доирасидагина юборилган.

Радарлар илғамайдиган ушбу қирувчи учоқлар илк бор ҳужумларда "Исломий давлат" гуруҳи позицияларига берилган зарбаларда қўлланилган.

- Россия ҳарбийларининг ҳаракатлари бизнинг ва европалик иттифоқдошларимизнинг хавотирларига сабаб бўлишда давом этмоқда, - деди Жеймс.

АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари штаби етакчиси Марк Уэлш Жеймс F-22 учоқларининг Европага юборилиши Вашингтонга ҳарбийларнинг европалик ҳамкорлари билан бирга тайёргарликдан ўтказишга ҳамда F-22 ва Eurofighter учоқларининг биргаликдаги ишини амалда синаб кўришга замин яратишини билдирди.

XS
SM
MD
LG