Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 22:05

Ангренда бузилган аскар ҳайкали ўрнида "Тинчлик рамзи" ёдгорлиги ўрнатилди


Ангренда бузиб ташланган уч метр баландликдаги Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган номаълум аскар ёдгорлиги ўрнида ўн метрлик “Тинчлик рамзи” монументи ўрнатилди.

Монументнинг расман 1 сентябрь – Ўзбекистон мустақиллиги кунида очилиши режаланмоқда.

Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ангренликлар хотирасига бағишлаб 1967 йилда ўрнатилган ёдгорликнинг Германия фашизми устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги арафасида вайрон этилгани норозиликлар фонида кечганди.

Ёдгорлик сўнгги йилларда қаровсиз ҳолда бўлгани ҳам айтилган.

Тошкентдан 78 километр жануби-шарқда жойлашган Ангрен шаҳри Ўзбекистон кўмир саноати маркази ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG