Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 02:19

Тожикистонда YouTube ва Facebook ижтимоий тармоқларига тўсиқ қўйилди


Тожикистонда Интернетдаги YouTube ва Facebook порталлари яна тўсиб қўйилди.

Тожикистонлик фойдаланувчилар 25 август куни ушбу саҳифалар очилмаётгани, фақат айланма прокси сайтлари орқали кираётганликларини айтишди.

Тожикистондаги Интернет провайдерлари уюшмаси раиси Асомиддин Атоев Озодлик радиоси тожик ҳизмати мухбири билан суҳбатда YouTube ва Facebook порталларига тўсиқ Тожикистон Давлат коммуникация ҳизмати кўрсатмасига биноан қўйилганини айтди.

Интернет провайдерларга шундай кўрсатма берилганини Тожикистон Давлат коммуникация ҳизматидаги Озодлик манбаалари ҳам тасдиқлади.

Тожикистонда YouTube ва бошқа сайтлар авваллари ҳам тўсилган ва кейинчалик тўсиқлар олиб ташланганди.

Жумладан, шу йилнинг май ойида Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг собиқ қўмондони Гулмурод Ҳалимов Исломий давлат гуруҳига қўшилганини эълон қилган видео тарқалганидан бир кун ўтиб, ижтимоий тармоқлар вақтинча ёпиб қўйилган эди.

XS
SM
MD
LG