Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:51

OzodNazar: Ўзбекистонда техноген фалокатлар даври бошландими?


24 август куни Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи газ магистралида рўй берган кучли портлаш техноген фалокатлар сирасига киради.

Мутахассислар таъкидича¸ Ўзбекистондаги совет даврида қурилиб¸ ўз эксплуатация муддатини кўпдан тугатиб бўлган йирик гидротехник объектлар¸ транспорт¸ энергетика ва коммунал тизимлар¸ шунингдек кимëвий ва радиацион хавфли объектларни янгилаш ëхуд янги технологиялар асосида таъмирлаш йўлга қўйилмаса¸техноген фалокатлар сон ва кўлами кўпайиб боради.

Хўш¸ Тошкент ҳукумати мустақилликнинг қарийб чорак асри давомида советлардан қолган бундай стратегик объектларни модернизация қилиш¸ уларни янгиларига алмаштириш бўйича нималар қилди?

Бу объектлар кўпининг эксплуатация муддати тугаганига қарамай¸ ҳамон фойдаланишда қолаëтгани Ўзбекистонда техноген фалокатлар таҳликаси хавфли босқичга кирганини англатадими?

Бу OzodNazarнинг бугунги меҳмони¸ ўзбекистонлик муҳандис Саидмурод Ҳасановга берилган саволларнинг айримларидир.

OzodNazarни тўлиғича қуйида тинглашингиз мумкин.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:13:16 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG