Линклар

Россия суди украиналик режиссёрни 20 йиллик қамоққа ҳукм қилди


Россиядаги маҳкама украиналик кинорежиссёр Олег Сенцовни террорчиликда айблаб, уни 20 йиллиқ қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Сенцов ва у билан судланаётган Олександр Колченко Қрим Россия томонидан аннексия қилинишидан бир неча ой ўтиб ярим оролда террор ҳужуми уюштиришга уринганликда айбланмоқда.

Ростовдаги суд Колченкога 10 йиллик қамоқ жазоси тайинлади.

39 ёшли Сенцов ҳам Колченко ҳам ўзига қўйилган айбловларни рад қилган.

Судланувчилар 2014 йилнинг май ойида яна икки украин фуқароси Олексий Чёрний ва Геннадий Афанасьев билан бирга, Қрим аннексиясидан икки ой ўтиб, ҳибсга олинган эди.

Украина Президенти Петро Порошенко Россия Президиенти Владимир Путин, Германия Канцлери Ангела Меркель ва Франция Президенти Франсуа Олланд билан телефон музокаралари чоғида Сенцовни дарҳол озод этишга чақирган эди.

XS
SM
MD
LG