Линклар

logo-print

Ислом Каримов Хитой Ғалаба парадида иштирок этади


Ислом Каримов.

Ислом Каримов.

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 3 сентябрь куни Хитой пойтахти Бейжинга келади. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазири ўринбосари Чжан Мин маълум қилди.

Хитой расмийсининг билдиришича, Ислом Каримов Бейжинда хитой халқининг Япон босқинчиларига қарши урушида эришилган ғалабанинг 70 йиллиги муносабати билан 3 сентябрь куни ўтказиладиган парадда иштирок этади.

Хитой матбуотининг хабар беришича, мазкур тадбирда дунёнинг 30 давлати президенти, 19 давлат ҳукумат раҳбари ва 10 халқаро ташкилот етакчилари, жумладан, БМТ Бош котиби Бан Ки Мун қатнашади.

Бейжиннинг Тяньаньмэнь майдонида бўладиган Ғалаба парадида 12 минг аскар ва зобит, Россия, Қозоғистон, Белорус, Монголия, Куба ҳарбий отрядлари ўтади, 200 та ер усти ҳарбий техникаси ҳамда яна шунча учоқ намойиш этилади. Параддан ўтадиган ҳарбий техникаларнинг 84 фоизи одамларга биринчи марта кўрсатилади.

XS
SM
MD
LG